1

1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади

ИҚТИСОДИЁТ 30.09.2020, 13:30
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади

“Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3188-1, 29.09.2020 й), деб ёзмоқда Ҳуқуқий ахборот расмий канали.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги нархлар белгиланган:

 винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

 ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм);

энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).

 коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:  

 ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм);

энг кам чакана нарх – 39 000 сўм (илгари 36 600 сўм).

 ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

 ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 24 000 сўм (илгари 22 000 сўм);

энг кам чакана нарх – 28 500 сўм (илгари 26 000 сўм).  

Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1