АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтган брифингда бу саволга жавоб қайтарилди: ❓Ёшим 25да, 3 ой олдин турмушга чиққанман. Тўйимдан олдин короновирус билан касалландим. Шу давргача ҳомиладор бўлмаяпман. Қариндошлар бунинг сабабини короновирус асоратидан деб айтишди. Бу қанчалик тўғри? Ҳозирга қадар коронавирусга чалинган беморларда бепуштлик ривожланиши исботланмаган. Бу нотўғри фикр. Сизни бирор бир тизимингизда (организмингизда) шикоятингиз бўлса, ҳудудий шифокорга мурожаат этишингизни тавсия қиламиз. |
01.10.2020 22:55
Коронавирусга чалингандан сўнг бемор бепушт бўлиши мумкинми?
