1

Ўзбекистонга четдан чой олиб кириш ҳажми 3,3 млн. АҚШ долларига камайган

ИҚТИСОДИЁТ 02.10.2020, 14:40
Ўзбекистонга четдан чой олиб кириш ҳажми 3,3 млн. АҚШ долларига камайган

 Ўзбекистонга Чой импорт қилиш 3,3 млн. АҚШ долларига камайган. Бу ҳақда статистика қўмитаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонга жами 22 та хорижий давлатдан қиймати 26,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 20,2 минг тонна чой импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда импорт ҳажми 416,2 тоннага камайган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 16,1 минг тонна

Кения – 1,6 минг тонна

Вьетнам – 920,4 тонна

Эрон – 369,1 тонна

Шри-Ланка – 280,9 тонна

Ҳиндистон – 267,3 тонна

Россия – 173 тонна

БАА – 130 тонна

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбекистонда 23,5 минг тонна чой ишлаб чиқарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1