АсосийIqtisodiyot

Электр энергитика соҳасида диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш тизими жорий этилади

'Электр энергитика соҳасида диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш тизими жорий этилади'ning rasmi

Мамлакатимиз электр энергитика соҳасида диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш тизими (SCADA) ҳамда энергия бошқаруви тизими (EMS) жорий қилинади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Лойиҳа мақсади: электр энергияси соҳаси бошқаруви учун замонавий автоматлаштирилган диспетчерлик тизимини яратиш бўлиб, ушбу лойиҳани 2020 – 2024 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.  

Умумий қиймати 90 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур инвестицион лойиҳа Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш ишлари халқаро тендер танловлари орқали танлаб олинган EDF-CIST (Électricité de France – Франция) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар