1

“Учқир” мажмуасида табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи навбатдаги қурилма ишга туширилди

ИҚТИСОДИЁТ 03.10.2020, 19:19
“Учқир” мажмуасида табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи навбатдаги қурилма ишга туширилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Учқир” газни олтингугуртли бирикмаларидан тозалаш мажмуасида йиллик қуввати 1,5 млрд. куб метр табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қувватига эга бўлган, Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-навбати ишга туширилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати маълум қилди.

Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 6-навбати ишга туширилиши билан қайта ишланаётган табиий газни сифат кўрсаткичи олтингугурт бўйича O‘zDst 948:2016 давлат стандарти талаблари даражасида бўлиши таъминланади. 

Табиий газни нордон газлар (H2S, CO2) дан тозалаш технологик жараёнлари 30-40 % МДЭА (Метилдиэтаноламин)  эритмаси ёрдамида абсорбция усулида олиб борилади.

Маълумот учун: Комплексда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин”, “Учқир”, “Кўлбешкак”, “Ҳожиқазғон”, “Саватли”, “Қумли”, “Тойлоқ” конларидан қазиб олинаётган табиий газ олтингугурт бирикмаларидан тозаланиб “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига узатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1