1

“Пахтакор”чиларни ирқий камситган ҳужумчи Иса Алкасир 6 ойга футболдан четлатилди

СПОРТ 04.10.2020, 17:25
“Пахтакор”чиларни ирқий камситган ҳужумчи Иса Алкасир 6 ойга футболдан четлатилди

ОФК Тартиб-интизом ва этика қўмитаси “Персеполис” ҳужумчиси Иса Алкасирни 6 ой муддатга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлатишга қарор қилди.

У 58.1 бандини бузган. Дисквалификация муддати қарор чиққан кундан бошлаб ҳисобга олинади. Қўшимча равишда Алкасир 10 000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди.

ОФК сайтида ёзилишигача футболчи “Пахтакор” билан ўйинда имо ишора орқали ирқий камситишга йўл қўйган. 58.1 моддага кўра бирор инсонни ёки одамлар гуруҳини камситиш, унинг шаънига номаъқул сўзларни ишлатиш, унинг рангини, динини ёки сиёсий вазиятни акс эттириш таъқиқланади.

Қарор бугун чиққан ва Иса Алкасир бугунги “Ал Насср”га қарши баҳсда майдонга туша олмайди.

Хўш Иса Алкасир нима учун “Пахтакор”га гол ургач бундай ҳаракат қилди? Бу билан кимни ҳақорат қилмоқчи бўлганди? Жавоб эса ҳеч кимни. Алкасирнинг кичкина жияни бор. Унинг кўзи худди шарқий осиёликлар сингари қисилган. Шу боис ҳужумчи деярли ҳар голини унга бағишлайди. ОФК эса “Ал Насср” билан ўйинга 3 соат қолганида ҳужумчини дисквалификация қилди…

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1