АсосийDunyo

Эр ярашишни хоҳламагани учун ўз хотинини пичоқлади

'Эр ярашишни хоҳламагани учун ўз хотинини пичоқлади'ning rasmi

"От айланиб қозиғини топади" дейишади. Аммо боши айланган "от" қайтиб келганда қозиғи уни қабул қилмасачи?.. Шундай воқеа Бошқирдистон республикасида содир бўлди.

Бошқирдистонлик эркак ўзи билан ярашишни хоҳламагани учун хотинини пичоқлади. Бу ҳақда rg.ru манбасига таяниб aniq.uz хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 43 ёшли аёл 51 ёшли эрини хиёнатда гумон қилган. Шундан сўнг у билан гаплашмай қўйган ва эр-хотин алоҳида яшай бошлашган. Орадан икки ой ўтгач, эр кечирим сўраб келган, хотини билан яшашга қарор қилган.

Эркак гулдаста ва тилла узук сотиб олган, аммо аёл совғани қабул қилмаган. Бундан қаттиқ жаҳли чиққан эр пичоқ билан хотинини жароҳатлаган.

«Бироз ўйланиб қолган эр дўконга бориб, пичоқ сотиб олган. Қайтиб келиб, рафиқасининг қорин қисмига зарба берган», - дейилади хабарда.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, "қозиғига қайтиб келган" эр эса ҳибсга олинган. Унга нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш фактлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар