АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна 127 нафар одамда коронавирус аниқланди

'Ўзбекистонда яна 127 нафар одамда коронавирус аниқланди'ning rasmi

2020 йил 19 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 430 (+127) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  •  30 нафари Тошкент шаҳрида,  
  • 16 нафари Самарқанд вилоятида,  
  • 15 нафари Бухоро вилоятида,  
  • 13 нафари Андижон вилоятида,  
  • 12 нафари Наманган вилоятида,  
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,  
  • 9 нафари Сирдарё вилоятида,  
  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  
  • 7 нафари Тошкент вилоятида,  
  • 7 нафари Хоразм вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  

 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 60 401 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 2 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар