АсосийЖАМИЯТ

Самарқанддаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган икки фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилмоқда.

'Самарқанддаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Иштихон—Пайшанба йўлида Epica русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва оқибатда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Тарқалган маълумотларга кўра, юқори тезликда ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган. Зарба оқибатида машина бир неча марта ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган икки фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи маст ҳолатда бўлгани ҳақида ҳам маълумот тарқалган. Бироқ бу маълумот расман тасдиқланмаган.

Манбага кўра, Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан юборилган сўровларга ҳозирча жавоб бермаган.

    Бошқа янгиликлар