Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида 8 яшар қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 23 октябрь куни Қоракўл туманида содир бўлган. Фуқаро Ш.Р. 2018 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси учинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, жараён прокуратура назоратида.
Шунингдек, Қоракўл туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан боланинг ҳолати ўрганилиб, унга зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.






