Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 15:40да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Бахтли ҳаёт кўчасида истиқомат қилувчи она темир эшиги қулфланиб уйда қолиб кетган фарзандидан ҳавотирланиб вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерлик хизматига ҳабар қилган.

Зудлик билан вокеа жойига ёнғин-қутқарув отряди етиб бориб, 3 ёшли қизалоқни соғ саломат онасига топширишди.






