АсосийIqtisodiyot

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз 14% даражасида сақлаб қолди

'Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз 14% даражасида сақлаб қолди'ning rasmi

Марказий банк Бошқаруви 2020 йил 22 октябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Унга кўра, ушбу қарор реал фоиз ставкалар ижобийлигини сақлаб қолиш, юзага келган вақтинчалик инфляцион хатарлар фонида, иқтисодий фаолликни янада рағбатлантириш учун қулай шароитларнинг яратилиши ва ўрта муддатли даврда инфляция динамикасининг янада секинлашиши ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган. 

"Марказий банк инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11-12,5 фоиз даражасида сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўради.

Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикасининг шаклланиши, шунингдек ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади", дейилади хабарда. 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар