1

Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси сентябрь ойида 11,7 фоизни ташкил этди

ИҚТИСОДИЁТ 23.10.2020, 00:47
Теглар: Ўзбекистон, инфляция
Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси сентябрь ойида 11,7 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда сентябрь ойида йиллик инфляция даражаси 11,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг 22 октябрь куни ўтказилган йиғилишда банк раиси Мамаризо Нурмуродов маълум қилди.

«Бизнинг кузатувларимиз ва Статистика қўмитасининг маълумотлари жорий йил сентябрь ойида йиллик инфляция даражаси 11,7 фоизни ташкил этганини тасдиқлади. Биз кутаётган прогноз даражасидан пастроқ ҳам бўлди. Бироқ иқтисодиётда айрим инфляцион хатарлар сақланиб қолаётгани бизни маълум жиҳатдан ташвишга солади.

Карантин чекловлари бекор қилинганидан кейин ялпи истеъмол талаби тикланиб бораётганини ҳаммамиз кўряпмиз. Бу иқтисодий ўсишни таъминлаш учун зарур ҳолат», — деган Мамаризо Нурмуродов.

Унинг сўзларига кўра, 2020 йил сентябрь ойида инфляция суръатлари августдагига нисбатан тезлашган. Инфляция тезлашиши, асосан, карантин чекловлари бекор қилинганидан сўнг ялпи талабнинг тикланиши, мавсумий омиллар ва айрим асосий товарлар нархларининг ўсиши билан боғлиқ бўлди.

Мева ва сабзавотлар нархларининг йиллик ўсиши сентябрь ойида 13,9 фоизни ташкил этди. Базавий инфляция даражаси эса, аксинча, пасаювчи тенденцияга эга бўлди ва йиллик 11,9 фоизгача пасайди.

Сентябрь ойининг сўнгги ўн кунлиги ҳамда октябрь ойида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг (шакар — 19,9 фоизга, кунгабоқар ёғи — 17,9 фоизга, ун — 2,6 фоизга) ўсиши сезиларли даражада тезлашди. Бу ўз навбатида таклиф омилларини тартибга солиш бўйича чоралар ишлаб чиқиш, хусусан, товарлар бозорида рақобатни ривожлантириш ҳамда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон бозорларидаги нархлари ва маҳаллий нархлар ўртасидаги номутаносибликларни бартараф этиш заруриятини юзага келтиради.

Бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирларни инобатга олиб, инфляцияни оширувчи ушбу омилларнинг таъсири қисқа муддатли характерга эга бўлиши ҳамда узоқ муддатли инфляция трендига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги кутилмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари жорий йилнинг август ойига нисбатан сезиларли ўзгаришларсиз қолди. Шу билан бирга, сезилган инфляция даражаси ва инфляцион кутилмалар амалдаги инфляцияга нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Ўтказилган сўровлар натижаларига кўра, респондентлар келгуси ойларда нархларнинг ошишини, биринчи навбатда, пандемия таъсири, монопол товар ва хизматлар нархларининг қимматлашиши ҳамда рақобат муҳитининг ёмонлашуви билан изоҳламоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1