АсосийDunyo

“Юлдузлар жанги” энг кассабоп фильмлар учлигига кирди

“Юлдузлар жанги:Кучнинг уйғониши” фильми энг кассабоп фильмлар учлигига кирди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. 

Ўтган дам олиш кунлари ичида мазкур картина дунё бўйича 145 миллион доллар даромад олди. Шундан 50 миллион доллар Хитой ҳисобига тўғри келади. Фильм хитойлик киноихлосмандлари эътиборига жорий йилнинг 9 январь куни ҳавола этилган эди.

Шу тариқа, кинокартина умумий даромади 1,73 миллиард долларга етди. Умумий суммадан 821 миллиони АҚШ ҳисобига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кинематографияси тарихидаги энг кассабоп фильмлар рейтингининг биринчи ўрнини Жеймс Камероннинг “Аватар”(2,78 миллиард доллар), иккинчи ўрнини эса шу режиссёрнинг “Титаник”(2,18 миллиард доллар) фильми эгаллаб турибди.

Режиссёр Жорж Лукаснинг “Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши фильми” намойиш этилганидан кейин бир ҳафта ичида 528 миллион доллар даромад олган эди.

    Бошқа янгиликлар