1

Болалардаги коронавируснинг энг муҳим асоратларидан бири маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 27.10.2020, 19:15
Болалардаги коронавируснинг энг муҳим асоратларидан бири маълум қилинди

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Хусусан, коронавирус инфекцияси болаларда енгил ўтади дейишади, демак у болалар учун хавфли эмасми, деган саволга жавоб берилди.  

"Ушбу касаллик катталар билан биргаликда болалар учун хам хавфлидир, чунки бу инфекция  биз учун янги. Пандемия  бошланган даврида болалар катталарга нисбатан кам касаллангандилар ва нисбатан енгил ўтказдилар.  

Лекин ҳамроҳ касалликлари яъни ривожланиш нуқсонлари, эндокрин бузилишлар,  аллергик касалликлар, онкологик патологиялар, иммунтанқис холатлари  бор болаларда ушбу касаллик соғлом болаларга нисбатан анча оғир кечади. Болалар яна инфекция ташувчилар бўлиб хисобланиб, уларда короновирус инфекцияси белгилари деярли катта фарқ қилмайди – иситма, юқори харорат, конъюктивит, мушакларда оғриқ, ошқозон-ичак тракти бузилишлари. Бироқ болаларнинг ота-оналари бола касаллик ўтказгандан кейин хам унга эътиборли бўлишлари талаб қилинади.  

Олимларнинг таъкидлашича, болалардаги  короновирус асоратларидан бири бу мультияллиғланиш синдромидир. Бу — COVID 19га кечиктирилган иммунологик жавобдир. Бу болада касаллик симптомли ёки симптомсиз ўтишидан катъий назар келиб чиқиши мумкин бўлган холатдир. Маълумотларга кўра, тахминан 2-3 хафта ўтгач, лимфа тугунларини катталашиши, хароратни кўтарилиши, тошмалар тошиши, конъюктивит,  кафт ва оёқларда шиш пайдо бўлиши билан бошланиши мумкин.  

Агарда болаларда бундай ҳолатлар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва маълум текширувлар ўтказиш ва даволаш учун касалхонага госпитализация қилиш тавсия этилади.  

Шунинг учун ушбу касаллик болаларда  енгил ўтади деб бефарқ бўлишимиз керак эмас ва хозирги кунда уларнинг саломатлигига эътиборлироқ бўлиш талаб этилади", - изоҳлади мутахассис

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1