1

Ўзбекистоннинг қайси вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчи экани маълум бўлди

ИҚТИСОДИЁТ 28.10.2020, 13:54
Ўзбекистоннинг қайси вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчи экани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,  2020 йилнинг 9 ойида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда?

- Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (790,2 минг тонна маҳсулот).

-Самарқандда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1162,5 минг тонна).

- Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (512,1 минг тонна).

- Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (195,7 минг тонна).

-Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (417,5 минг тонна).

- Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (479,0 тонна).

- Қашқадарёда энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (221,4 минг тонна).

-Самарқандда энг кўп – 982,1 минг тонна сут олинган.

- Тошкент вилоятида энг кўп – 987,2 миллион дона тухум олинган.

- Хоразмда энг кўп – 7 909 тонна балиқ овланган.

- Самарқандда 1586,1 минг бош йирик шохли қорамол бор.

-Қашқадарёда 4583,4 минг бош қўй ва эчкилар бор.

-Тошкент вилоятида энг кўп – 51105 бош отлар бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1