Ҳукумат қарори билан (691-сон, 06.11.2020й.) Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Давлат стипендияси республика давлат ОТМларининг қуйидаги йўналишлари охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади:
дастгоҳли рангтасвир;
рангтасвир (турлари бўйича);
графика ва миниатюра;
ҳайкалтарошлик (турлари бўйича);
амалий санъат (турлари бўйича);
дизайн (турлари бўйича);
санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича).
Давлат стипендияси Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига асосан тайинланади.
Эслатиб ўтамиз, Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси Президентнинг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори билан таъсис этилган.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.