Вирусология илмий текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эркин МУСАБОЕВнинг айтишича, туя сутининг циррозни ёки бошқа оғир касалликларни даволашда самара бериши тиббиётда исботланмаган.
Қолаверса, хомлигича ичилган сут бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, бруцеллёз юқиши хавфи ортади. Боз устига катта ёшли одамларда сутни ҳазм қилувчи ферментлар йўқлиги туфайли сутнинг ҳазм бўлиши қийинлашиб ичак дам бўлади. Аллергик реакциялар келиб чиқиши мумкин.