АсосийSalomatlik

Андижонда психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди

'Андижонда психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор, профилактик тадбирлари натижасида, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 1947 й.т. М.М.нинг ёни кўздан кечирилганида 39 дона "Лирика", 25 дона "Цикладол", 2 дона "Тропикамид", 52 дона "Регапен", 2 дона "Финобарбитоль", 10 дона "Галапириль", 23 дона "Бензонал", 40 дона "Трифтазин", 20 дона "Азалептоль", 20 дона "Галоперидоль", 14 дона "Аминазин", 20 дона "Гидометфорте", 30 дона "Rusan" 10 дона "CERRATA" ҳамда 81 "Трамадол" дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаётгани аниқланган. дея хабар қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Унутманг, Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситаларининг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Бошқа янгиликлар