АсосийSalomatlik

Коронавирусни гиёҳлар билан даф қилса бўладими?

'Коронавирусни гиёҳлар билан даф қилса бўладими?'ning rasmi

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураши штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокда брифинг ўтказилди. 

"Мен корновирус касаллиги билан касалландим. Қариндошларим яқинда бошқа касалдан тузалиш учун кўп дори қабул қилганлигим сабабли,  дори-дармонлар ўрнига табиий гиёҳлар ичиш яхши фойда беради деб айтдилар. Шу тўғрими? Аҳволим яхшиланмаяпти."

Унда аҳолидан тушган ушбу саволга қуйидагича жавоб қайтарилди:

"--  Нотўғри. Коронавирус касаллигини  вируслар келтириб чиқаради. Шу боис беморни текширувдан ўтказиб, касалликни турини аниқламагунча, беморнинг умумий аҳволини билмагунча, аниқ даво чораларини кўрмагунча, касалликдан тузала олмаймиз, аксинча, касаллик ўрта оғир турида кечаётган бўлса,  ривожланиб бориши мумкин.  

Табиий гиёҳлар коронавирус инфекциясида асосий дори воситалар билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, лекин бир ўзи монотерапия сифатида  ёрдам бермайди. Махсус даво курсларини тўлиқ қабул қилиб бўлгач, кейинчалик профилактика мақсадида шифокор тавсияси асосида табиий гиёҳлар ичса бўлади. Биз Сизга коронавирус аломатларининг биринчи кунидан яшаш худудингиздаги оилавий поликлиника шифокорларига мурожаат этишни  тавсия қиламиз," -- деди Барно Абдусаматова.

 

    Бошқа янгиликлар