АсосийСПОРТ

Тошкентда Ўзбекистон байроғи кунига бағишлаб яриммарафон ўтказилди (фото)

Бугун, 15 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан «Байроғимиз – фахр...

'Тошкентда Ўзбекистон байроғи кунига бағишлаб яриммарафон ўтказилди (фото)'ning rasmi

Бугун, 15 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан «Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз» шиори остида яриммарафон ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беришича, марафон иштирокчилари Тошкент шаҳрининг Ойбек ва Нукус кўчаларида жойлашган «Shox Med Center» клиникасидан «Ҳумо Арена» муз саройигача бўлган 3 км масофани босиб ўтишган.

Марафонда эркаклар ўртасида 1-ўринни «Асакабанк» ходими Алимардон Собиров, 2-ўринни Жаҳон иқтисодиёти дипломатия университети қошидаги лицей ўқитувчиси Сарвар Умиров, 3-ўринни Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вазифаларни бажариш сафарбарлик отряди ходими Собир Зокиров эгаллади.

Мусобақа якунида «Ҳумо Арена» спорт саройи олдида бўлиб ўтган тақдимотда марафон ғолибларига ҳамда аёллар ўртасида ўтказилган алоҳида совринли ўринлар соҳибаларига, шунингдек, «Энг ёш иштирокчи», «Энг кекса иштирокчи», «Энг фаол иштирокчи» номинациялари эгаларигамукофотлар топширилди.


 

    Бошқа янгиликлар