АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёевни Сербияда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Давлат раҳбарини Сербия Президенти Александр Вучич Сербия саройида самимий қарши олди.

'Шавкат Мирзиёевни Сербияда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

Сербия пойтахти Белград шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарини Сербия Президенти Александр Вучич Сербия саройида самимий қарши олди.

Ўзбекистон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Сербия давлат мадҳиялари янгради. Шунингдек, артиллерия тўпларидан 10 марта ўқ узилиб, тантанали салют берилди.

Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушди. Шундан кейин Ўзбекистон ва Сербия ўртасида олий даражадаги музокаралар бошланди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёевни Сербияда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди - Darakchi.uz