АсосийИҚТИСОДИЁТ

Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт кўрсаткичлари маълум қилинди

Жорий йилнинг январь-октябрь даври мобайнида 1 млн 246 минг тонна ҳажмда 822,1 млн долларл...

'Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт кўрсаткичлари маълум қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг январь-октябрь даври мобайнида 1 млн 246 минг тонна ҳажмда 822,1 млн долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари 71 та давлатга экспорт қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Шундан:

- сабзавотлар 508,8 минг тонна (167,2 млн доллар); 

- мевалар 293,6 минг тонна (248,1 млн доллар);

- узум 147,1 минг тонна (154,5 млн доллар);

- дуккакли маҳсулотлар 104,8 минг тнна (121,4 млн доллар);

- ёнғоқ 10,2 минг тонна (30,2 млн доллар) 

- полиз 111,3 минг тонна (37,1 млн доллар) 

- қуритилган мева-сабзавотлар 69,9 минг тонна (62,7 млн доллар)

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари улуши: 

Қозоғистон – 228,3 млн доллар, 

Россия – 223,8 млн доллар, 

Қирғизистон – 154,9 млн доллар, 

Афғонистон – 38,2 млн доллар, 

Покистон – 37,1 млн доллар, 

Хитой – 26,9 млн доллар.

 

Бошқа янгиликлар