АсосийЖАМИЯТ

Фотиҳ Жалолов Муқимий театри директори этиб тайинланди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори этиб тайинланди.

'Фотиҳ Жалолов Муқимий театри директори этиб тайинланди'ning rasmi

Бугун, 7 октябрь куни театр жамоасига янги раҳбар таништирилди. Ушбу тайинлов Маданият вазирининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилган.

Фотиҳ Жалолов ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори сифатида фаолият юритган.

Янги директорни театр жамоасига маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайфуллаев таништирди. У Фотиҳ Жалоловни янги лавозим билан табриклаб, театрнинг ижодий салоҳиятини янада ошириш ҳамда муассаса фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муваффақият тилади.

Фотиҳ Жалолов янги лавозимида театр жамоаси билан ҳамжиҳатликда ишлаш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ва миллий театр санъатини ривожлантиришга ҳисса қўшиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Фотиҳ Жалолов Муқимий театри директори этиб тайинланди - Darakchi.uz