АсосийСПОРТ

Ўзбекистон FIFA рейтингида бир поғона юқорилади

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур даврда ўтказилган учта ўртоқлик учрашувида жами 6,88 очко тўплади.

'Ўзбекистон FIFA рейтингида бир поғона юқорилади'ning rasmi

FIFA сентябрь–октябрь ойларида ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувларидан сўнг миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир поғона юқорилаб, 1416,61 очко билан 59-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур даврда ўтказилган учта ўртоқлик учрашувида жами 6,88 очко тўплади.

Жумладан:

— Эрон устидан қозонилган ғалаба — 6,83 очко;

— Сурия устидан қозонилган ғалаба — 3,75 очко;

— Жанубий Кореяга қарши мағлубият — 3,70 очко йўқотиш.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA рейтингида бир поғона юқорилаб, 59-ўриндан жой олди.

    Бошқа янгиликлар