Тошкент шаҳри Олмазор туманида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик ҳолати аниқланди.
Аниқланишича, Н.М. 2025 йил 28 август куни Ч.Б. билан шаръий никоҳдан ўтиб, шу кундан буён у билан бирга яшаб келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ч.Б. вояга етмаган Н.М.га нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжларини қондирган ҳамда унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
5 октябрь куни Олмазор туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида вояга етмаган Н.М. ва унинг аммаси Н.Н. билан суҳбат ўтказилган.
Ҳозирда вояга етмаган қизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Н.М.га ҳимоя ордери расмийлаштирилган.






