Статистик тадқиқотларга кўра, январь ойи бошқа ойлардан кўп ўлим қайд этилиши даражаси билан фарқланади.
Олимлар нима учун айнан январь ойида ўлим даражаси кўпайиши сабабларини тушунтиришга қарор қилди. Маълумотларга кўра, одам ҳаёти билан боғлиқ мазкур аянчли статистикага салбий об-ҳаво кўрсаткичлари таъсир қилар экан.
Шунингдек, олимларнинг таъкидлашича, январь ойи инсон умрига психологик омиллар таъсири кучли бўлиши билан фарқ қилади. Гап шундаки, январь инсон учун энг депрессив йил фасли саналади.
Одамлар бу даврда тақдирдан жуда кўп нарса кутади, бироқ орзулар амалга ошмагач, тушкунликка тушади. Бундан ташқари байрамга сарфланган ҳаражатлар, об-ҳаво ҳам инсон руҳияти тушкунлигига таъсир кўрсатади.
Психологлар январни “рўёбга чиқмаган орзулар” даври деб аташди. Айнан шу сабабли экспертлар жуда кўп ўлим ҳолатлари айнан январь ойида қайд этилишини тушунтирди.