БМТнинг Тараққиёт дастури эксперти Ўзбекистондаги судлар фаолияти ҳақида тўхталди (фото)
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт аг...
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида 3-4 декабрь кунлари журналист ва блогерларнинг судлар билан алоқа қилиш ва суд жараёнларини ёритиш борасида кўникмаларини ривожлантириш ва малакасини ошириш бўйича Тошкент вилояти Паркент туманидаги "Edelweiss Hotel & Resort" тоғ ҳордиқ чиқариш масканида тренинг ташил қилди. Унда газета, телерадиоканаллар, сайтлар вакиллари иштирок этди.
“Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида «Жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларимиз натижасида янги Ўзбекистон шаклланмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди», дегандилар. Дарҳақиқат, ахборот маконидаги Ўзбекистоннинг имиджи ўзгаряпти. Бунда журналистлар ва матбуот хизматлари вакиллари асосий ўринни эгаллаб турибди”, дея таъкидлаган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Беруний Алимов бугун, 4 декабрь санасидаги тренингни“Журналистлар томонидан суд биноларига кириш ва суд ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишдаги процессуал ва аҳлоқий жиҳатлари” (Одоб-аҳлоқ қоидалари, суд фаолиятини ёритишдаги профессионал стандартлар) мавзуси билан давом эттирди. Тренингда “Журналистикада ихтисослашув керакми? Бунинг учун нималар даркор?”, деган савол ҳам ўртага ташланди.
Назаримда, соҳага ихтисослашув керак. Тўғри, бугунги кунда ихтисослашишдан кўра, универсаллашиш тарозу палласини босяпти. Бунинг ўз ижобий томонлари бор, бироқ танганинг иккинчи тарафи борлигини ҳам инкор эта олмаймиз. Журналист бир вақтда бир нечта соҳаларда қалам тебратиши мумкин. Лекин бу доим ҳам журналист ўша соҳаларнинг барини мукаммал билади, дегани эмас. Агар шу ҳолатга жараёндан туриб эмас, тепароқдан назар ташлайдиган бўлсак, маъжозий маънода журналист айсбергнинг сув юзасидаги бўлагинигина кўраётганига гувоҳ бўламиз. Аслида мавжуд муаммо айсбергнинг сув тагидаги қисмида яширин. Демоқчи бўлганим, ҳозир бозордан мақола тайёрлаган журналистнинг кейинги манзили суд бўлиши мантиқан нотўғри. Боиси аниқ бир соҳага чуқурроқ кириб борилсагина юзага қалқиб чиққан муаммоларнинг асл негизи қаерда экани ва унга қандай ечим бериш мумкинлиги яққолроқ кўринади.
Беруний Алимов, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти:
- Аслида универсаллашувнинг ҳам чегараси бор. Бордию аниқ бир соҳа ёки йўналишда фаолият юритиб, унга чуқурроқ кириб борадиган бўлсак, бу борада биздан маҳоратли журналист бўлмайди. Кеча тренингда иштирок этган АҚШнинг “Columbia Journalism Review” журналининг матбуот эркинлиги масалалари бўйича мухбири, Джорджия Университети доценти Джонатан Питерс АҚШ тажрибасидан келиб чиқиб таъкидлаганидек, аниқ бир соҳада қалам тебратадиган журналистлар кўп эмас, бироқ журналистикада уларнинг ҳар бирининг ўз ўрни бор. Ўзбекистонда ҳам ана шундай журналистларга эҳтиёж йўқ эмас, бироқ ихтисослашув йиллар давомида шаклланадиган жараён.
Очиғи, журналистиканинг ўзи фан сифатида шаклланиб улгурмаган. Журналистика барча соҳаларнинг чорраҳасида жойлашган. Фаолиятимиз давомида зарур бўлгани учун ўша соҳалардаги зарур бирламчи билимларни эгаллашга ҳаракат қилинади.
Ихтисослашув талаблари эса аввало компетентликни таъминлашни тақазо қилади. Яъни, суд соҳаси вакиллари гоҳида журналистларга “соҳани тушунмайсизлар”, дея иддао қилса, баъзи журналистлар эса “сизлар журналистларга очиқ эмассиз”, дейди. Аслида эса ҳар икки томон бир-бирига жуда керак. Бугунгидек тренинглар ташкил этилиши шубҳасиз компетентликни оширишга ҳисса қўшади.
Шунингдек, журналистдан соҳавий билимлар, сиёсий маданиятнинг шаклланганлиги, мавзуга доир тренингларда иштирок этиш, ўз устида ишлаш ҳам талаб этилади.
Журналист ихтисослашуви компонентлари ҳам муҳим аҳамиятга эга:
Фаолиятдаги асосий устуворликка урғу бериш керак.
Мавзу бўйича чуқур билимларга эга бўлишга ҳаракат қилиш лозим.
Касбий кўникма ва тажрибага эга бўлиш керак.
Соҳада кенг ишлатиладиган жанрлар бўйича кўникма муҳим: янгилик, репортаж, таҳлилий мақола, видео кепшндан ўринли фойдаланиш.
Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кун аудиториясини кўп маълумот чарчатиб қўйяпти. Шу маънода, соҳага ихтисослашаётганда терминологияни ўзимиз учун билиб олишимиз зарур. Бироқ ахборотни оммага бераётганда содда тилда етказиш талаб этилади. Шунда уларни чалғитиб ҳам, чарчатиб ҳам қўймаймиз. Натижада мавзу профессионал даражада ёритилади ва омма эътирофига сазовор бўлди.
Унутмаслик лозим, журналист фақатгина ахборот етказиш билан шуғулланмайди, балки жамоатчилик назоратига ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Шу боис ОАВ вакиллари ўз фаолиятида соҳага доир қонунчиликдан бохабар бўлишлари керак. Халқаро тажрибага назар соладиган бўлсак, фақат расмий ҳужжатлар, протоколларга асосланиш талаб этилади. Манбани қайта ишлаганда, бошқа тилларга таржима ёки таҳлил қилганда асл матнни ўзгартириш ярамайди. Ўзбекистондаги журналистлар ҳам халқаро тажрибадан фойдаланишса фойдадан холи бўлмайди. Масалан, 2020 йил 21 февралда қабул қилинганЎзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорида ҳам ОАВ муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан башорат қилишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга ҳақли эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Қолаверса, суд мажлисида қатнашиш учун келган шахслар, шу жумладан, ОАВ вакилларининг суд биносига кириши суднинг ички фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар билан ўрнатилган қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолдатаъминланиши ҳам кўрсатилган. Шу муносабат билан судлар ушбу ҳужжатлар билан суд биносига кириш жойида танишиш имкониятини таъминлашлари лозим.
Тренинг давомида «Pearls analytics» раҳбари Шерали Рўзиев томонидан суд мажлисини ОАВда ёритиш: шоу-бизнесдаги резонанс мисолида симуляцион ўйин ўтказилди. Унда судьялар ва журналистлар суд жараёнидаги иштирокчилар ролини ижро этишди. Бу орқали омма эътиборида бўлган воқеаларни қай услубда ёритиш зарурлиги борасида керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек тренингда Буюк Британия Журналистлар қироллик институти вице-президенти, Лондон университетининг Голдсмит коллежи профессори Тим Крук “Буюк Британияда очиқ одил судлов” мавзусида ўз тажрибалари билан бўлишиб, одил судловга очиқлик орқалигина эришиш мумкинлигига урғу берди.
“ЖУРНАЛИСТЛАР АХБОРОТ МАНБАИ СИФАТИДА СУДЬЯЛАРДАН ЭМАС, РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙЛАНАДИ”
Қолаверса, БМТнинг Тараққиёт дастури эксперти Джеймс Бриндлей “ОАВ вакиллари билан рақамли ҳамкорликда Ўзбекистон учун тавсиялар” мавзусини ёритишда амалиётдаги ҳолатларга тўхталди:
- Журналистлар ахборот манбаи сифатида судьялардан эмас, рақамли технологиялардан фойланади. Янгиликларни оммага етказишда журналистлардан тезкорлик талаб этилади. Шу маънода рақамли технологиялар уларнинг ишини тез ва сифатли бажаришга хизмат қилаяпти.
Эксперт қатор хорижий сайтлар мисолида матбуот хизматлари вакилларининг қандай фаолият юритиши кераклигига ҳам алоҳида тўхталди:
- Тезкорлик нуқта назаридан ташкилотларнинг матбуот хизматлари доим очиқ бўлиши даркор. Масалан, судларнинг фаолиятини ёритиб борадиган веб-сайтларда ахборотлар етарлича бўлиши лозим. Демоқчи бўлганим, янгиликлар журналистларга қулай форматда берилсагина унинг оммага тезкорлик билан етказилишида муаммо юзага келмайди. Хорижда журналистлар матбуот хизмати вакиллари билан боғланишда қийинчиликлар юзага келмаслиги учун расмий веб-сайтларда матбуот хизмати ходдимларининг ҳатто ўз шахсий рақамлари берилади.
Ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюрганимда, вилоятлардаги судлар фаолияти билан яқиндан танишиш имкони туғилган. Ҳозирги таклифим ҳам айнан вилоятлардаги судларнинг матбуот хизмати билан боғлиқ. Аниқроғи, уларда айнан ижтимоий тармоқлардан фойдалана оладиган ходим бўлиши лозим. У орқали ахборотлар тарқалиши кенгроқ аудиторияни қамраб олинишига эришилади. Шунингдек, бу жараёнда керакли ахборотларни зудлик билан журналистларга етказиш учун ортиқча қоғозбозчиликларсиз онлайн форматда ишлаш ҳам тавсия этилади. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, журналистлар ахборотни оммага етказаётганида унинг қанчалик ишончлилигига эътибор қаратиши лозим. Масалан, Австралияда суд ишларини ёритишда бордию журналист хатога йўл қўйса, унга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўрилади.
Буюк Британия Журналистлар қироллик институти вице-президенти, Лондон университетининг Голдсмит коллежи профессори Тим Крук са бу борадаги АҚШ тажрибалари билан бўлишди:
- АҚШда Австралияга қараганда суд ишларини ёритиш нисбатан эркинроқ тарзда амалга оширилади. Боиси чекловлар камроқ ва ҳеч ким журналистга босим ўтказа олмайди. Бордию кўрилган иш натижаси нохолис дея шубҳа уйғотадиган бўлса, орадаги масофалардан қатъий назар иш ҳужжатлари қайта кўрилиши учун бошқа штатга юборилади. Одатда Австралияда шов-шувли ишлар деярли бўлмайди.
ТРЕНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИГА МАХСУС СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Тренинг сўнгида эса икки кун давомида олинган қўшимча билим ва кўникмалар юзасидан якуний хулосалар қилинди. Амалиётда учраётган ва бир-бирига зид ҳолатларга ечим топиш учун қай йўлдан бориш кераклиги ойдинлашди. Барча тренинг иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан махсус сертификатлар топширилди.
Шерзод Асадов мазкур давлат мукофоти билан мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш, давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ахборот соҳасини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланган.
“Ташаббусли бюджет” доирасида овоз бериш фақат “Очиқ бюджет” ахборот портали, унинг Android ва iOS учун расмий мобил иловалари ҳамда Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади.