АсосийЖАМИЯТ

“Open budget”да овоз учун пул ваъда қилаётганлардан огоҳлантирилди

“Ташаббусли бюджет” доирасида овоз бериш фақат “Очиқ бюджет” ахборот портали, унинг Android ва iOS учун расмий мобил иловалари ҳамда Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади.

'“Open budget”да овоз учун пул ваъда қилаётганлардан огоҳлантирилди'ning rasmi

Ижтимоёт тармоқларида норасмий Telegram-ботлар орқали “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқароларни бундай таклифларга ишонмасликка чақирди.

Вазирлик маълум қилишича, ваъда қилинган пулларни ололмагани бўйича фуқаролардан юзлаб мурожаатлар келиб тушган.

Қайд этилишича, айрим шахслар лойиҳаларга овоз тўплаш мақсадида фуқароларга пул ёки бошқа моддий манфаат ваъда қилмоқда. Бироқ овозлар олинганидан сўнг ваъда қилинган мукофотлар берилмаяпти.

“Ташаббусли бюджет” доирасида овоз бериш фақат “Очиқ бюджет” ахборот портали, унинг Android ва iOS учун расмий мобил иловалари ҳамда Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади.

Вазирлик овоз бериш учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмаслиги ва овоз эвазига моддий рағбатлантириш кўзда тутилмаганини эслатди.

Фуқароларга шахсий маълумотларини бегона шахсларга бермаслик ва норасмий ботлар орқали овоз бермаслик тавсия этилди.

Овоз бериш жараёни 31 август соат 23:59 гача давом этади.

    Бошқа янгиликлар

    “Open budget”да овоз учун пул ваъда қилаётганлардан огоҳлантирилди - Darakchi.uz