АсосийЖАМИЯТ

Қозоғистондаги аварияда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

'Қозоғистондаги аварияда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди'ning rasmi

22 август куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ соат 06:47 да Қизилўрда вилояти ҳудудидан ўтувчи КAZ06 давлат аҳамиятидаги "Қорабутак–Қизилўрда–Чимкент" автомобиль йўлининг 1831–1836 километрлари оралиғида, Бирқазан туманида юз берган.

Унда Nexia-2 автомобили ва "КамАЗ" русумли юк автомобили тўқнашган. Зарба оқибатида Nexia-2 салонида бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузиб, ҳалок бўлганларни Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда уларнинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда.

Айни пайтда ФВВ масъул ходимлари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишда иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Қозоғистондаги аварияда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди - Darakchi.uz