АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

'Сурхондарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди'ning rasmi

Подполковник Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тегишли буйруқ Ички ишлар вазири томонидан имзоланган.

Тайинлов халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди. Бахтиёр Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичини тамомлаган.

Сессияда вилоятдаги криминоген вазият ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қайд этилишича, ҳисобот даврида 723 та маҳалланинг 528 тасида, яъни 73 фоизида жиноят содир этилмаган.

Шу билан бирга, 28 та маҳалла "қизил" тоифада қолаётгани танқид қилинди. Янги бошлиққа жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда аҳоли билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш вазифалари юклатилди.

    Бошқа янгиликлар

    Сурхондарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди - Darakchi.uz