Канададаги отишма содир этилган мактаб бузилиши мумкин

ДУНЁ 25.01.2016, 12:47
 Канададаги отишма содир этилган мактаб бузилиши мумкин

Канаданинг Ла-Лош шаҳридаги отишма содир этилган мактаб бузиб ташланиб, қайтадан қурилади, деб хабар беради “ТАСС” шаҳар мери вриоси Кевин Жанвьенинг сўзларига асосланиб.

"Мен бутун шаҳар аҳолисига мусибат келтирган ушубу мактаб бузиб ташланиб, қайтадан қурилиши тарафдориман”,-деди у.

Мактабда 17 ёшли ўқувчининг бошқа ўқувчиларга қарата ўқ узиши оқибатида

Кевин Жанвьенинг яккаю ягона қизи 21 ёшли Мари Жанвье ҳам вафот этди. Шунингдек ҳалок бўлганлар орасида Онтарио провинциясидан Ла-Лошга ишлаш учун келган 35 ёшли ўқитувчи Адам Вуд ҳам бор. Бундан ташқари, отишма оқибатида яраланган саккиз кишинингҳам аҳволи оғир эканлиги таъкидланмоқда. Уларнинг ҳаммаси мактаб ўқувчилари.

Эслатиб ўтамиз, 22 январь, жума куни 17 ёшли ўсмир ўзининг 17 ва 13 ёшли икки ака-укаларини ўлдириб, сўнг мактабга йўл олди ва у ердагиларга қарата ўқ узди. Жиноятчи ҳозирда полиция томонидан қўлган олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1