Telegram'да бир кун ичида иккинчи марта ҳалокат юз берди

HI-TECH 16.12.2020, 19:20
Telegram'да бир кун ичида иккинчи  марта ҳалокат юз берди

 Telegram мессенжери бугуннинг ўзида икки марта ишдан тўхтаб қолди. Бу ҳақда Downdetector веб-сайти хабар бермоқда.

Telegram'дан фойдаланадиган дунёнинг кўплаб давлатларидан миллионлаб шикоятлар бўлмоқда. Уларнинг 90 фоизга яқини Telegram'га уланиш, яна тўққизтаси хабар юбориш билан боғлиқ норозилик мазмунида ёзилган. Мессенжердан фойдаланишда Ўзбекистон, Россия, Украина, Белоруссия, Германия, Чехия, Швейцария ва бошқа Европа мамлакатлари аҳолиси ўртасида муаммолар пайдо бўлди. Маълумотларга қараганда, мессенжернинг прокси-сервери ишламай қолган.

"Биз фойдаланувчиларда юз бераётган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўряпмиз. Илтимос, кутинг, сиздан ноқулайликлар учун узр сўраймиз", - дейилади мессенжернинг Тwиттер'даги хабарида.

Telegram'даги бу носозлик ҳолати бугун эрталаб ҳам юз берган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1