АҚШда қора танли талаба йигитни ўлдирган полициячи унинг қариндошларини судга берди

ДУНЁ 09.02.2016, 11:22
АҚШда қора танли талаба йигитни ўлдирган полициячи унинг қариндошларини судга берди

Чикагонинг қора танли аҳолиси полицияга қарши исён кўтарди, деб хабар беради BBC.

Қора танли талаба йигит Квинтонио Легриерни отиб ўлдирган чикаголик полициячи Роберт Риалмо марҳум йигитчанинг оиласини судга бериб, улардан маънавий зарар учун 10 миллион доллар товон тўлашни талаб қилди. Риалмо 19 ёшли талаба йигитчага қарата 6 маротаба ўқ узган, тасодифан унинг орқасида турган қўшниси Бетти Жонсни ҳам отиб ўлдирган. Риалмо ўз даъво аризасида талаба йигит унга бейсбол таёғи билан ташлангандан кейин унга қарата ўқ узганини айтган. Аммо марҳум йигитчанинг адвокати бунинг аксини, йигитча полициячидан 6 метр узоқликда бўлганини таъкидламоқда.

Полициячи Роберт Риалмонинг адвокати Жоэл Бродски полиция ходими ҳам оддий фуқаро каби тажовуз қурбони бўлмасликка ҳаққи борлигини, унга таёқ билан ташланиш қонунга зидлигини такрорлашдан чарчамаяпти. Ҳалок бўлган талабанинг отаси Антони Легриер Чикаго полициясини судга бериб, уларни қуролсиз одамни отиб ўлдирганликда айбламоқда. Маҳаллий прокуратура ФҚБ га бу нохуш воқеага ойдинлик киритишда ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Адвокат Фил Тернер ўзининг узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида полициячининг жабрланувчини маънавий зарар етказди, деб судга берганини илк маротаба кўраётганлигини билдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1