1

Россияда Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради

ДУНЁ 09.02.2016, 12:06
Россияда Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради

Ми-8 ҳарбий вертолёти содир бўлган техник носозлик туфайли Псков вилоятига қўнишга мажбур бўлди, оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради BBC Россия Мудофаа ишлари матбуот хизмати бошқармаси маълумотларига таяниб.

Қидирув-қутқарув хизматининг маълумотига кўра, Ми-8 ҳарбий вертолёти қўнаётганда ҳалокатга учраб, унинг бортида бўлган — экипаж таркибидаги 3 учувчи ва 1 техник-йўриқчи ҳалок бўлган. Бу вертолёт Псков вилоятидаги “Остров” аэродромидан учиб, режадаги ўқув-синов машғулотларини ўтказаётган эди. Москва вақти билан соат 19:21 да экипаж билан алоқа узилган. Ҳалокат содир бўлган жой ўраб олиниб, ФВВ ходимлари қутқарув ва воқеани ўрганиш учун Россия Мудофаа ишлари комиссияси суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1