Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси 60 йиллик тарихга эга бўлиб унга 1959 йилда асос солинган.

Корхонанинг aсосий вaзифaлaридан бири Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, туманлари ва ҳудудларининг тупроқ хариталарини тузиш. Бундан ташқари:

- Қишлоқ хўжалик ер майдонларини мониторинг қилиш;
- Шўрланган тупроқларни харитаграммаларини тузиш;
- Суғориладиган ва лалми ерларни тупроқ сифатини баҳолаш хариталарини тузиш ва агрокимёвий текшириш ишларини ўтказиш;
- Ўзбекистон Республикасида ерга оид қонунчиликни такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларда таъқиқланмаган таклифларни, ер кадастри ва ер мониторинги бўйича услубий кўрсатмаларни, қўлланмаларни ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Қолаверса бу корхонада тупроқ таҳлилларини 150 дан ошиқ давлатда тан олинадиган лаборатория ҳам фаолият юритади. Корхонанинг “тупроқ-синов лабораторияси” 2017 йилда миллий ва халқаро миқёсда аккредитациясидан ўтган, ИСО/ИЕC 17025:2017 сертификатига эга бўлган республикадаги кам сонли тупроқ синов лабораторияси ҳисобланади. Хозирда корхонанинг тупроқ таҳлил лабораторияси тупроқ намуналари устида 31 турдаги, суғориш сув намуналари устида 11 хил ва ўсимлик намуналари устида 8 турдаги таҳлил ишларини амалга оширади. Бундан ташқари ердан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Мобил Лаборатория ҳам ташкил этилган.








