19 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги овқатланиш маскани ошхонасида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, ёнғин ҳақидаги хабар соат 08:01 да келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 08:14 да қуршаб олган ва 08:18 да тўлиқ ўчирган.






