19–20 ноябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболлари, илмий тадқиқотларда сунъий интеллектдан фойдаланиш ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Анжуман Таълим ва илм-фан вазирлиги, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамда Ўзбекистондаги Erasmus+ Миллий офиси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Халқаро конференция ва “Илмий ахборотдан фойдаланиш ва нашр фаоллиги” мавзусидаги 10-анъанавий илмий-таълим форумида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг олий таълим муассасалари вакиллари, Erasmus+ лойиҳалари координаторлари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.
Икки кунлик тадбир доирасида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, Erasmus+ лойиҳаларининг самарадорлиги, илмий тадқиқотларда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш ва илмий нашрлар фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинади.






