Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб берди.
— Болаларда коронавирус симптомларсиз, енгил ва ўрта оғир даражада кузатилаётганини амалиёт кўрсатмоқда. Бу ота-оналарнинг оилавий шифокор ёки педиатрга ўз вақтида мурожаат этиши ва шифокор назоратида даволашни олиб бораётгани натижаси деб ҳисоблаймиз.
Чунки қандай касаллик бўлмасин, шамоллашнинг илк аломатларида шифокорларга мурожаат этиб, уни коронавирус ёки йўқлигини аниқлаб олинса ҳамда стандартлар асосида тўғри даво олиб борилса, бу касаллик оғир даражага ўтмаслиги олимлар томонидан кузатилмоқда ва турли исботланган мақолаларда ёритилиб келинмоқда, дея изоҳ берди мутахассис.