1

“Иккинчи бор рульда телефонда гаплашиб, қоидабузарлик қилдим. Қанча жарима тўлайман?”

САВОЛ-ЖАВОБ 23.02.2016, 12:02
“Иккинчи бор рульда телефонда гаплашиб, қоидабузарлик қилдим. Қанча жарима тўлайман?”

Машина бошқараётган пайтда телефонда гаплашиш таъқиқланганлиги ҳақида эшитганман, аммо ушбу ҳолат яна такрорланганда қандай чора кўрилади?

О.Собитов, Андижон шаҳри

Холматжон Сайдалиев, ЙҲХББ бошлиғи:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 ноябрдаги 241-сонли қарорига асосан, 2007 йил 1 январдан бошлаб, ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш чоғида мобиль алоқа воситасидан ҳар қандай усулда фойдаланиш тақиқланган. Бундай қонунбузарлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1281-1 моддасига асосан энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солинади. Агар маъмурий жазо қўлланганидан кейин бир йил давомида яна худди шундай қоидабузарлик содир этилса, энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солинади ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1