Бугун ФИФАга янги президент сайланади

СПОРТ 26.02.2016, 09:57
Бугун ФИФАга янги президент сайланади

Бугун, 26 февраль куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг навбатдан ташқари конгрессида ташкилотнинг янги президенти сайланади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда. 

17 йил давомида ФИФАни бошқарган Йозефф Блаттер ўрнини ким эгаллайди? Номзодлар сони 5 та, президент курсиси эса атиги 1 та. Қўйида президентликка номзодлар билан Сизларни таништириб ўтамиз. 

Жанни Инфантино

Мутахассислиги юрист. Ёши 45 да. Айни дамда у УЕФА бош котиби лавозимида ишлаб келмоқда. Агар у ФИФА президенти бўлса, молиявий ошкоралик тарафдоши бўлишини айтиб ўтган. 

Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа

Осиё футбол конфедерацияси президенти. Ёши 50 да. ФИФА президенти бўлса, молиявий барқарорлик ва ривожланишга урғу қаратишини айтган.  

Али бин ал-Ҳусайн

ФИФА вице-президенти. Ёши 40 да. У Бахрайн қироллиги оиласининг аъзоси. Али ФИФА президенти бўлса, ижроия қўмитасининг аъзолари ижро муддатини 4 йилга қисқартирмоқчи. 

Жером Шампань

ФИФА собиқ бош котиби ўринбосари. Ёши 57 да. Франциялик дипломат узоқ вақт давомида Блаттернинг ўнг қўли бўлиб ишлаган. ФИФА тузилмасининг турли юқори лавозимларида ишлаб келган. 

Мосимо Сексвале

Жанубий Африка Республикасининг қурилиш ишлари бўйича собиқ бош вазири. Ёши 63 да. Марҳум Нельсон Манделанинг яқин дўсти. ФИФА президенти бўлса, ЖЧда иштирок этадиган жамоалар сонини кўпайтирмаслик тарафдори.
Қайд этиш жоиз, янги президентни сайлаш учун ФИФАга аъзо 209 мамлакат расмийлари овоз беришади. Сайлов яширинча ўтказилади. Янги президент 4 йилга сайланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-2.03° app.плотный туман
Валюта курси
11284.90
USD 9.8
11842.37
EUR -64.14
179.22
RUB -2.15
1