Бугун Wyndham Tashkent мехмонхонасида “Республика аҳолисини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш” мавзусида Электрон оммавий ахборот воситаларининг миллий ассоциацияси ташаббуси билан очиқ мулоқот бўлиб ўтганлиги ҳақида маълум қилган эдик.
Унда Республикада фаолият кўрсатаётган ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, аҳолини арзон ва сифатли ёғ маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш тўғрисида “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси бошкаруви раиси уринбосари Камар Серкаев қуйидагиларни айтиб ўтди:
— Ҳозирги кунда республика бўйича ёғ-мой корхоналари сони 240тани, шундан Уюшма таркибига аъзоларининг сони 94 тани ташкил этади. Республикада фаолият кўрсатаётган ёғ-мой корхоналарида 15 минг тонна пахта мойи захираси мавжуд бўлиб, булардан омборларда 200минг тонна пахта чигити сақланаётганлиги, ушбу хомашёни қайта ишлаш натижасида 35 минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилиши таъкидланади.
Шунингдек, Ёғ-мой корхоналари томонидан 60 турдаги ва 200данортиқ турдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Мавжуд корхоналарнинг йилига 460–470 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш қувватига эга. Демак, мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланилса, ички истеъмол бозори мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи билан тўлиқ таъминлаш имкони мавжуд.
Мамлакатмизда ўсимлик ёғининг йиллик истеъмол даражаси
450минг тоннага тўғри келмоқда. Маҳаллий корхоналар томонидан
2020 йилда 270минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилган. Ўсимлик ёғига бўлган аҳоли талабининг 60фоизимаҳаллий корхоналар томонидан қондирилмоқда, қолган 40 фоизи импортдан келтирилган маҳсулот ҳисобига қопланди.Ёғ-мой корхоналарининг умумий йиллик қуввати 4,3 млн. тонна мойли уруғларни қайта ишлаш имконини беради. Шундан
3,3 млн. тоннаси пахта чигитини ҳамда 1,0 млн. тоннаси соя ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлашга мўлжалланган. Статистика шуни кўрсатадики, келгуси йилларда қайта ишлаш ҳажми ўсади, аммо пахта чигитини қайта ишлаш қуввати пасаяди.Аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи билан таъминлаш, импорт ҳажмини кескин қисқартириш мақсадида кунгабоқар, соя, масхар, рапс, кунжут ва зиғир экиладиган майдонлар ҳажмини ошириш билан бирга, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб зайтун ўсимлигини плантация усулида етиштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш чоралари кўрилмоқда. Жорий йилда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 530гектар, жумладан Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Музраобод ва Узун туманларининг ҳар бирида 100гектар, Термиз, Жарқўрғон, Сариосиё, Бандихон туманларининг ҳар бирида 50 гектар, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 30гектар майдонда зайтун плантацияси барпо этилади. Ушбу ҳудудларга 10градусгача бўлган совуққа чидамли Арбусано (Италия), Арбикино (Италия), Манзания ва Колорес (Испания) ҳамда Гемлик (Туркия) навли 465минг туп зайтун кўчатлари ўтқазилиши кўзда тутилган.
Алоҳида таъкидлаш керакки, зайтунзорлар барпо этувчи ташаббускорларга тижорат банклари томонидан 7 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳамда томчилаб суғориш технологияларини жорий этиш учун 3,2 миллиард сўм миқдорида субсидиялар берилиши таъминланади.









