АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Фуқаролардан кучли шамол вақтида эҳтиёт чораларига риоя қилиш, дарахтлар, реклама конструкциялари ва электр тармоқлари яқинида бўлмаслик сўралмоқда.

'Бугун Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин'ning rasmi

Бугун, 28 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди.

Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги баъзида 20–22 м/с гача етиши мумкин. Кучли шамол айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.

Фуқаролардан кучли шамол вақтида эҳтиёт чораларига риоя қилиш, дарахтлар, реклама конструкциялари ва электр тармоқлари яқинида бўлмаслик сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Бугун Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин - Darakchi.uz