АсосийЖАМИЯТ

Жанубий Корея, Япония ва АҚШ КХДР таҳдидига қарши қўшма ҳарбий машғулот ўтказади

Айни пайтда Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан янги саммит ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

'Жанубий Корея, Япония ва АҚШ КХДР таҳдидига қарши қўшма ҳарбий машғулот ўтказади'ning rasmi

Жанубий Корея, Япония ва АҚШ 9–11 сентябрь кунлари Шимолий Кореянинг ракета ва ядровий қуроллар билан боғлиқ таҳдидларига қарши тайёргарликни синаш мақсадида қўшма ҳарбий машғулот ўтказади.

“Freedom Edge” деб номланган йиллик машғулотлар мудофаа хусусиятига эга бўлиб, Жанубий Кореяга қарашли Чежу оролининг жануби ва шарқидаги халқаро сувларда ўтказилади.

Уч давлатнинг навбатдаги машғулоти АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея билан ўтказиладиган йирик қўшма ҳарбий машғулотларни қисқартирганидан кейин ташкил этилмоқда. Шундан сўнг АҚШ келаси ойга режалаштирилган Денгиз пиёдалари корпусининг Жанубий Корея билан қўшма машғулотини ҳам бекор қилган.

Трамп Жанубий Кореянинг Эрондаги урушда ёрдам беришдан бош тортганини машғулотларни қисқартириш сабабларидан бири сифатида келтирган. Шунингдек, у “Ulchi Freedom Shield” машғулотлари Шимолий Кореяга нотўғри сигнал юборганини айтган.

Айни пайтда Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан янги саммит ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Икки давлат раҳбари 2018 ва 2019 йилларда учрашган.

    Бошқа янгиликлар

    Жанубий Корея, Япония ва АҚШ КХДР таҳдидига қарши қўшма ҳарбий машғулот ўтказади - Darakchi.uz