Давлат раҳбари ташриф давомида ҳудудда саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар, шунингдек, яратилган инфратузилма билан танишади.
Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда янги объектлар қурилишига старт бериш режалаштирилган.
Ташриф доирасида эртага, 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилади.
Унда тадбиркорлик соҳасидаги долзарб масалалар, бизнес вакилларини қийнаётган муаммолар ҳамда уларга ечим топиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.






