АсосийСПОРТ

Махачевнинг мураббийи Гэррига қарши жангни фаолиятидаги энг қийинлардан бири деб атади

Мендес бу ҳақда "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

'Махачевнинг мураббийи Гэррига қарши жангни фаолиятидаги энг қийинлардан бири деб атади'ning rasmi

UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачевнинг ирландиялик Иэн Гэррига қарши жангини россиялик спортчининг мураббийи Хавьер Мендес фаолиятидаги энг қийин баҳслардан бири деб атади.

Мендес бу ҳақда "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бу Исломнинг фаолиятидаги энг қийин жанглардан бири бўлди. Лекин энг муҳими — ғалаба. Бу натижа Исломнинг барчанинг назаридаги обрўсини янада мустаҳкамлайди", деди мураббий.

Ислом Махачев 16 август куни Иэн Гэррини мағлуб этиб, UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Шу тариқа, россиялик жангчининг ғалабали серияси 17 та жангга етди. Бу UFC тарихидаги энг узун ғалабали серия бўйича янги рекорд ҳисобланади.

34 ёшли Махачев учун Гэррига қарши жанг ярим ўрта вазн тоифасидаги иккинчи баҳс бўлди. У мазкур вазндаги чемпионлик камарини 2025 йил ноябрь ойида австралиялик Жек Делла Маддалена устидан қозонилган ғалабадан сўнг қўлга киритган.

Бунга қадар Махачев енгил вазн тоифасида иштирок этган. У 2022 йил октябридан 2025 йилгача UFC енгил вазн чемпионлигини ҳимоя қилиб, камарини тўрт марта сақлаб қолган.

    Бошқа янгиликлар

    Махачевнинг мураббийи Гэррига қарши жангни фаолиятидаги энг қийинлардан бири деб атади - Darakchi.uz