АсосийСАВОЛ-ЖАВОБ

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳаракатлари қандай ҳолатларда тугатилиши мумкин?

Таҳририятимизга Қашқадарё вилоятидан Ш.Сайфиева қуйидагича мурожаат йўллади: — Собиқ...

'Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳаракатлари қандай ҳолатларда тугатилиши мумкин?'ning rasmi

Таҳририятимизга Қашқадарё вилоятидан Ш.Сайфиева қуйидагича мурожаат йўллади:

 — Собиқ эримнинг икки йиллик алимент қарздорлиги бор. Яқинда ижрочиларга ундирувни таъминлаб беришларини сўраб мурожаат қилганимда, қарз аллақачон ёпилганини айтишди. Лекин мен бир сўм ҳам олмаганман. «Нимага асосланиб ёпилди? Пули қани?» деган саволларим очиқ қолди. Бу вазиятда нима қилишим мумкин? 

Саволга жавоб олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раис ўринбосари Одилбек ХАЗРАТҚУЛОВ билан боғландик:

— Суд буйруғи ёки даъво ариза орқали вояга етмаган фарзандларнинг таъминоти учун қарздордан ундирилган алимент, ундирувчининг алимент ундиришдан воз кечиш ҳақидаги аризаси асосида ижро иш юритуви “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси 2-қисмини 1-бандига асосан тугатилади. 

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳаракатлари ундирувчи  ва  қарздорўртасида  суд томонидан тасдиқланган келишув битими тузилган ҳолатларда, ундирувчи ёки  қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда, бедарак йўқолган дебтопилганда, агар суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжатида қўйилган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ёки бедарак йўқолганнинг мол-мулкини ишончли бошқариб турган шахсга ўтиши мумкин бўлмаган ҳолатларда тугатилиши мумкин.

Агарда вога етмаган фарзандларнинг таъминот ундириш ҳақидаги суд буйруғи қарздорнинг аризасига кўра, суд томонидан бекор қилинганда суд ижрочиси томонидан ижро иши юритишни тургатиши мумкин. Бундай ҳолатда алимент ундирувчи даъво ариза тариқасида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи вужудга келади.

Дилдора НАЗАРОВА

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аҳоли орасида қандай кўз касалликлари кўп учрамоқда?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 21.05.2022 13:37

    Аҳоли орасида қандай кўз касалликлари кўп учрамоқда?

    Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори шу саволга жавоб берди. Шунингд...

    'Вакцинанинг 1- дозаси билан эмлангандан сўнг 2-дозасини ўз муддатида олмаса, таъсир даражаси йўқоладими? Мутахассис жавоб берди'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 28.08.2021 05:42

    Вакцинанинг 1- дозаси билан эмлангандан сўнг 2-дозасини ўз муддатида олмаса, таъсир даражаси йўқоладими? Мутахассис жавоб берди

    Савол: Мен Спутник V  вацинасининг 1-дозаси билан эмлангандим. Ҳозирда ушбу вакцина а...

    'Фарзанд бўлмаса, ажрим қандай амалга оширилади?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 02.07.2021 09:22

    Фарзанд бўлмаса, ажрим қандай амалга оширилади?

    Фарзанд оиланинг бахти, қувончи. Афсуски, бу бахт ҳаммага ҳам насиб этмаслиги мумкин. Шу с...

    'Инсульт хавфидан қандай сақланиш мумкин?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 15.06.2021 12:50

    Инсульт хавфидан қандай сақланиш мумкин?

    Инслульт касаллигини ташхислаш, даволаш усуллари, салбий оқибатлари нималардан иборат? ССВ...

    'Судга қайтадан ариза беришда ҳам давлат божи тўланадими?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 06.06.2021 09:10

    Судга қайтадан ариза беришда ҳам давлат божи тўланадими?

    Таҳририятга Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушди:— Хотиним билан бирг...

    'Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилмаганда, суд ҳукмига нисбатан шикоят келтириш мумкинми?'ning rasmi

    САВОЛ-ЖАВОБ 24.05.2021 09:41

    Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилмаганда, суд ҳукмига нисбатан шикоят келтириш мумкинми?

    Таҳририятга қуйидагича мурожаат йўлланди:— Тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари ша...