1

Сноуден АҚШга қайтмоқчи эканлигини билдирди

ДУНЁ 12.03.2016, 13:54
Сноуден АҚШга қайтмоқчи эканлигини билдирди

 Собиқ АҚШ махсус хизмати ходими Эдвард Сноуден АҚШга қайтиш истаги борлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.
 

У, шунингдек, яшаётган мамлакатидан қатъий назар ўз фаолиятини давом эттирмоқчи эканлигини ҳам қўшимча қилди.

“Мазкур масалада мен билан ва менинг ватаним билан нима содир бўлаётгани аҳамиятсиз. Мен бунга кўникдим. Мен Россияда яшайман деб ўзим танламаганман ва мен ўз юртимга қайтишни истайман”, — деди Сноуден.

У яна “энг салбий оқибат”ни кутганини айтиб ўтди.

Маълумот учун, Сноуден Америка махсус хизматларининг долзарб текширувлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор этилгани учун таъқиб қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1