1

Туркияда ижтимоий тармоқлар блоклаб қўйилди

ДУНЁ 14.03.2016, 10:55
Туркияда ижтимоий тармоқлар блоклаб қўйилди

Анқара суди ижтимоий тармоқлар, хусусан Twitter ва Facebook`ка киришни блоклаб қўйди.

Интернет фойдаланувчиларининг Анқарадаги теракт қурбонлари ва жабрланганлар суратлар ва видеороликларни тинимсиз ижтимоий тармоқларга жойлаштиргани боис мазкур қарор қабул қилинди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Аввалроқ Туркия Олий Кенгаши маҳаллий телеканал ва радиостанцияларда терактни ёритишни чеклаш ҳақида қарор қабул қилди. Хусусан, телеканаллар ва радиоэфирларда теракт содир бўлган ҳудуд ва жабрланганлар ҳақида маълумот бериш мумкин эмас.

Маълумот учун, 13 март куни Анқара шаҳридаги автобус бекатларидан бирида ҳукумат бинолари яқинида теракт содир бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1