1

Бангкокдаги банклардан бирида заҳарли кимёвий моддалардан заҳарланиш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 14.03.2016, 11:45
Бангкокдаги банклардан бирида заҳарли кимёвий моддалардан заҳарланиш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Тайланд пойтахти Бангкок шаҳридаги банклардан бирида заҳарли кимёвий моддалардан заҳарланиш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Мазкур ҳодиса Тайланддаги эски банклардан бири Siam Commercial Bank`да юз берган.

Фавқулодда ҳодисанинг юз беришига кимёвий ўт ўчириш тизимининг зарарланиши сабаб бўлган. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлган. Бангкок шошилинч тиббий ёрдам марказига яна 15 нафар жабрланганлар етказилган. 

Маълумотларга кўра, қутқарув хизмати банк биносининг биринчи қавати ва ертўлага тезда кириб боришолмагани сабабли уларнинг ишлари қийинлашган. 

Банк маъмуриятининг хабар беришича, фожиа ўт ўчириш тизимини модернизация қилиш билан шуғулланувчи ходимнинг ишига нисбатан совуққонлиги оқибатида юз берган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1